Коронавирус тўртта компанияни дунёнинг энг қиммат брендлари сафига олиб чиқди

  •   DiMaX
  •  712
  •  20.10.2020 16:58

Коронавирус тўртта компанияни дунёнинг энг қиммат брендлари сафига олиб чиқди

Interbrand 2020 йилдаги энг қиммат брендларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Унда бирданига тўртта янги пайдо бўлди – Instagram, Tesla, YouTube ва Zoom, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс бутун дунёда коронавирусдан қутулишнинг ягона йўлини айтди

Рейтингнинг биринчи поғонасида яна Apple. Купертино ширкати 322 миллиард долларга баҳоланиб, йил давомида 38 фоизга қимматлашди. Иккинчи ўринда Amazon ($200 млрд, +60%), учинчи ўринда Microsoft ($166 млрд, +53%) жойлашган. Кучли бешталикка Google ($165 млрд, -1%) ва Samsung ($62 млрд, +2%) ҳам кирган.

Рейтингга киритилган брендлар орасида рақамли хизматлар – Spotify (+52%, $8,3 млрд.га баҳоланган) ва Netflix (+41%, $12,6 млрд) – рейтинг етакчиларидан кейинги бир йил ичида энг муҳим ўсишни кўрсатди.

IT-соҳаси мижозлари орасида нафақат энг юқори ўсишга эга компаниялар, балки учта янги келганлар ҳам бор – Facebook'ка тегишли Instagram ($26 млрд), YouTube ($17,3 млрд) ва 100 ўринни эгаллаган Zoom ($4,48 млрд). Facebook'нинг ўзи (-12%) ва Disney (-8%) брендлари нархи йил давомида пасайди.

Рейтингдаги компаниялар орасида энг жиддий пасайиш – бу General Electric (-30%, $17,9 млрд.гача). Автомобилсозлик соҳасида йил давомида бирорта ҳам бренд ижобий ўсишни кўрсатмади, аммо бу соҳада янги пайдо бўлди – Tesla. Илон Маскнинг ширкати 12,7 миллиард долларлик баҳо билан 40-ўринни эгаллади.

Пандемиядан сўнг барча ҳашаматли брендлар (Louis Vuitton, Chanel, Dior, Prada, Gucci) ва оммавий бозор сегментидаги кийимлар (Zara, H&M) учун пасайиш кузатилди.

Рейтингга янги келганлар коронавирус пандемияси бенефициарларидир.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа компаниялари 1 ноябрдан янгича яшай бошлайдилар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!