Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилади

  •   DiMaX
  •  3967
  •  26.03.2020 18:26

Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилади

Юртимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга жиддий киришилган. Бу борада мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида, бир қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда.

ЎҚИНГ: Карантин даврида интернет ва телефон билан боғлиқ саволларга АКТ Вазирлиги жавоб берди

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда бундан аҳолига, корхоналарга ва тадбиркорлик субъектларига салбий таъсирни камайтириш бўйича ҳам ҳукумат даражасида қатор чоралар кўрилмоқда. Бу борадаги яна бир қулайлик ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, карантин шароитида уйда ёки изоляцияда бўлганларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси топшириғига мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар «Индийское кино», «Дом Кино», «Disney», «Euronews» ва «Discovery channel» телеканаллари очиқ режимда тарқатилади.

Агар ушбу телеканаллар Сизнинг қурилмангиз рўйхатида мавжуд бўлмаса, қурилмангиздаги «автоқидирув» функциясидан фойдаланишингиз мумкин, дейилади АКТ вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Beeline алоқа оператори 18 мартдан бошлаб абонентларига қатор янгиликлар сайтларини бепул қилган, кейин эса Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) ҳам ўз абонентларига шундай имкониятни тақдим этган эди. Шунингдек, Ucell ҳам коронавирус эпидемиясига қарши курашга ҳисса қўшиш учун таълим ва ахборот сайтларини нархлашсиз тақдим этишини эълон қилди. Кейинроқ «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ҳам ўзининг симли интернет (Uzonline) ва мобил алоқа (Uzmobile филиали) абонентлари учун енгилликлар тақдим этди.

ЎҚИНГ: Интернет икки ой текин бўладими? «Ўзбектелеком» аниқлик киритди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!