Коронавирус учун Хитойга қарши қасос сифатида TikTok’ни блоклашмоқчи!

  •   DiMaX
  •  877
  •  10.07.2020 13:47

Коронавирус учун Хитойга қарши қасос сифатида TikTok’ни блоклашмоқчи!

Ёшлар орасида жуда оммалашиб бораётган TikTok яқинда фойдаланувчилар энг кўп пул сарфлаётган иловалар рейтингида кучли учликка кирган. Лекин бу ҳолат АҚШ раҳбариятига унча ёқмаяпти...

ЎҚИНГ: TikTok сизнинг қайси маълумотларингизни йиғаётганидан хабарингиз борми ўзи?

АҚШ давлат котиби Майк Помпео (Mike Pompeo) баёнотига кўра, мамлакатда TikTok’ни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бунга сабаб сифатида эса у илованинг шахсий маълумотларнинг махфийлиги ҳамда миллий хавфсизлик масалаларига дахл этганини кўрсатган.

Энди эса бу мавзуда шахсан Дональд Трамп ҳам гап очди, лекин бу гал гап хавфсизликда эмас. Президентнинг сўзларига кўра, TikTok бан қилиниши – худди Huawei компанияси билан боғлик ҳолат сингари, Хитойга жазо тариқасида қўлланиладиган чорадир.

ЎҚИНГ: TikTok ҳақида 10 статистика

«Қаранглар, Хитой ва бу вирус нималар қилиб ташлади, бу билан улар мамлакатга ва бутун дунёга зарар етказганлари – шармандали ҳолат», – деган Трамп. Яна унинг қўшимча қилишича, TikTok’ни блоклаш – коронавирус сабабли Хитойни жазолаш мақсадида у кўриб чиқаётган «кўплаб варинтлардан бири»дир.

TikTok’нинг эҳтимолий тақиқланиш сабаби бўйича Помпео ва Трампнинг сўзлари бир-бирига тўғри келмаётганидан хулоса қиладиган бўлсак, бу дастурнинг ўзи АҚШ учун ҳеч қандай хавф туғдирмаяпти. Шунчаки, оммабоп иловани жуда йирик бозордан маҳрум этиш йўли билан улар Хитойга босимни кучайтиришмоқчи.

ЎҚИНГ: Google хитойликлар учун қасос олди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!