Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

  •   DiMaX
  •  3154
  •  28.01.2020 14:52

Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

Аллақачон бир нечта мамлакатга тарқалиб улгурган коронавирус туфайли Хитойда кўплаб оммавий тадбирлар тўхтатилган. Жумладан, «Хитойча Apple» ҳам ўзининг навбатдаги флагманлари – Xiaomi Mi 10 смартфонларининг тўлақонли тақдимотини бекор қилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг барча дўконлари ёпиляпти – вазият ўта жиддий!

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: AliExpress’дан ва Хитойдаги бошқа онлайн савдо майдончаларидан харид қилинган товарларда, уларнинг қадоқлари ва почта ўрамларида ҳам коронавирус тарқалиши хавфи борми? «РИА Новости» нашри бу масалада экспертлар фикрларини келтирган.

Қисқача қилиб айтганда, Хитойдаги ва бошқа мамлакатлардаги интернет-дўконлардан харид қилинадиган нарсалар билан коронавирус етиб келиши эҳтимоли йўқ. Чунки ушбу вирус ташқи муҳит таъсирига чидамсиз бўлиб, организмдан ташқарида бир неча соатгина жон сақлай олади. AliExpress ва бошқа онлайн дўконларидан жўнатилган товарлар бизга етиб келгунича эса бир неча кунлаб вақт ўтади.

Шундай бўлса-да, буткул хотиржамлик учун Хитойдан (ва умуман хориждан) келган посилкаларни олишингиз билан антисептиклар ёрдамида тозалаш, кийим-кечакларни эса яхшилаб ювиш тавсия этилади.

ЎҚИНГ: Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!