Коронавирусдан огоҳлантирувчи SMS’лар нега келмай қўйди?

  •   DiMaX
  •  514
  •  03.06.2020 17:47

Коронавирусдан огоҳлантирувчи SMS’лар нега келмай қўйди?

Бугун – 3 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус борасида муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Speedtest: Ўзбекистонда пандемия вақтида симли ва мобил интернет тезлиги ошди

– Нега телефонларга огоҳликка даъват этувчи SMS-хабарлар келмай қўйди? Одамлар ниқоб, антисептиклар, қўлни совунлаб ювиш тўғрисида эслатиб турилмаса эҳтиёткорликни унутишмоқда?

– Тўғри, телефонларга SMS-хабарлар келиши тўхтади, лекин бунинг ўрнига мунтазам ОАВ орқали тарғиб қилинмоқда.

– Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек шаҳарчаси қизил ҳудудга киритилгани учун шифокорлар қабулига боролмаяпмиз. Оилавий поликлиника ишламаяпти. Яқин орадаги тиббиёт муассасалари тиббий хизмат кўрсатишдан бош тортишди. Турмуш ўртоғимга ташхис қўйилиши учун таҳлил топширишлари зарур.

– Агар турмуш ўртоғингизда бирор ўткир касаллик бор бўлиб, унга тез тиббий ёрдам зарур бўлса тез ёрдам машинасини уйга чақиринг. Ҳар қандай вазиятда ҳам туман тиббиёт бирлашмаси сизнинг муаммонгизни ечиши лозим.

– Олий тоифали шифокорман. Карантин туфайли апрель ойида тоифамни қайта тасдиқлата олмадим. Тоифа муддати тугаганлиги сабаб маошимни қисқартиришди. Энди тоифамиз ҳам пасайтириладими?

– Бу масала билан ССВ аттестация комиссияси шуғулланяпди. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича республика махсус комиссиясига таклифлар киритилган, яқин кунларда аниқ жавобни эътиборингизга етказамиз.

ЎҚИНГ: Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди!

– Таҳлил натижасидаги 1 марта хатолик, иккинчи натижада манфий бўлса карантинда ушлаб туриш мумкинми?

– Агар биринчи марта коронавирусга топширган таҳлил натижаси мусбат чиққан бўлса касалхонада назоратда бўлиши керак, иккинчи марта таҳлил натижаси манфий чиқса ҳам 14 кун назоратда бўлади.

– Коронавирусга чалинганларнинг кўпчилиги халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар. Уларнинг вақтида карантинга олиниши таъминланяптими?

– Ҳа, эпидемик нохуш давлатларга бориб келган барча шахслар 14 кун муддатга карантинга олиняпти.

– Кўплаб вирус ташувчиси бўлган ҳашоратлар (бурга, клапа, чивин) коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинми?

– Йўқ, бу ҳашоратлар коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлишмайди.

ЎҚИНГ: Йигирмата сайтга бепул кириш муддати нақ 30 июнгача узайтирилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!