Коронавирусга чалингач, Илон Маск энди вакцина олишни қўллаб-қувватлади

  •   DiMaX
  •  228
  •  09.04.2021 12:56

Коронавирусга чалингач, Илон Маск энди вакцина олишни қўллаб-қувватлади

Америкалик миллиардер, Neuralink, Tesla ҳамда SpaceX каби компаниялар директори Илон Маск коронавирусга қарши эмлашни қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда Маск ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасида маълум қилди, дейди Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Илон Маск компанияси динозаврларни тирилтиришга тайёрлигини эълон қилди!

Қизиғи шундаки, Илон Маск ўтган йилнинг сентябрь ойида «The New York Times» газетасининг «Sway» подкастига берган интервьюсида коронавирусга қарши эмланмаслиги ва оиласига коронавирус таҳдид солмаётганини таъкидлаганди. Аммо маълум бўлишича, миллиардер 2020 йилда коронавирус билан касалланган.

«Мен вакциналарни, хусусан, коронавирусга қарши вакциналарни қўллаб-қувватлайман. Вакцинадан кейин аллергик ҳодисалар пайдо бўлади. Аммо буни EpiPen (аллергияга қарши восита) ёрдамида осонликча ҳал қилиш мумкин», — дея таъкидлаган Маск.

Маълумот ўрнида, Маск қатор баёнотлар билан АҚШда COVID-19 пандемияси сабабли қўйилган чекловларни муддатидан аввал бекор қилиш ва коронавирусга нисбатан ваҳима қилиш аҳмоқгарчилик эканини таъкидлаган.

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди