«Коронавирусга ҳам 5G айбдор!» – кишилар алоқа антенналарини ёқиб, оператор ходимларига ҳужум қилишяпти

  •   DiMaX
  •  777
  •  06.04.2020 16:21

«Коронавирусга ҳам 5G айбдор!» – кишилар алоқа антенналарини ёқиб, оператор ходимларига ҳужум қилишяпти

 Гарчи 5G технологиясининг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатган эса-да, унинг жорий этилишига қарши бўлганлар ҳам кўп. Аммо ҳаттоки коронавирус инфекциясининг тарқалишиида ҳам уни айблаш – бу энди ҳақиқий фитна назариясидир.

ЎҚИНГ: Мана, 5G тармоқларининг биринчи ва ҳақиқий хавфи!

Reuters ахборот агентлиги хабарига кўра, Буюк Британияда айримлар шунақа деб ҳисоблаб, 5G тармоғининг жорий этилишига қарши курашишмоқда. Мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида кишилар уяли алоқа антенналари ўрнатилган минораларни ёқиб юборишган, операторлар ходимларига ташланишган.

5G антенналарининг коронавирусга алоқадорлиги ҳақидаги журналист саволига мамлакат вазирлар маҳкамаси аъзоси Майкл Гов (Michael Gove) шундай жавоб берган: «Бу шунчаки уйдирма, лекин хавфли уйдирма».

Англиядаги энг йирик BT телекоммуникацион компаниясининг Бирмингемдаги минораси ёқиб юборилиши унга катта моддий зарар етказган. Янада қизиғи – бу оператор ҳали 5G хизматларини тақдим этишни бошлагани ҳам йўқ!

ЎҚИНГ: 5G тармоғи ишга тушган 34 та мамлакатдан биттаси аллақачон монопол бўлиб улгурди!

NHS England соғлиқни сақлаш миллий ташкилоти раҳбари Стивен Поуис (Stephen Powis) ҳам 5G ҳамда коронавируснинг ўзаро боғлиқлиги – илмий асосланмаган миш-миш эканини айтган. Шунингдек, у антенналарга зарар етказиш акс таъсир этиши – коронавирус ҳақида хабарлар узатишга тўсқинлик қилишини ҳам таъкидлаган. Зеро, соғлиқни сақлаш тизими ҳамда шошилинч ёрдам хизматлари ходимлари ҳам шу телефон тармоқларидан фойдаланишади.

Уяли алоқа операторларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи бошқа компаниялар ҳам коронавирусни 5G билан боғлаб, бузғунчилик қилиш ҳолатлари учраётганини таъкидлашган. Уяли алова тармоғининг катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи Vodafone фикрича, антеннеларга ҳужум қилиш – миллий хавфсизликка ҳам таҳдиддир.

Айтиб ўтиш керакки, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

ЎҚИНГ: 5G тармоғи бизга қандай муаммолар олиб келади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!