Коронавирусга қарши курашда iPhone қандай ёрдам беради?

  •   DiMaX
  •  605
  •  17.02.2020 11:56

Коронавирусга қарши курашда iPhone қандай ёрдам беради?

Куни кеча Япониянинг Иокогама шаҳри порти олдида Princess Diamond кемаси карантин учун тўхтатиб қўйилди. Сабаби – ундаги 3700 нафар йўловчидан биттаси COVID-2019, яъни коронавирус юқтириб олгани аниқланган.

ЎҚИНГ: Хитойда коронавирус эпидемиясининг илк фойдаси намоён бўлди!

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги кемада қамалда қолганларга смартфонлар етказиб бериш зарурлигини таъкидлаб туриб олди. Чунки йўловчилар бу ёқдаги шифокорлар билан мулоқотда бўла олишлари, мунтазам тарзда уларни ўз аҳволларидан хабардор қилиб ва тегишли тавсияларни олиб туришлари лозим эди.

Шу боисдан дастлаб лайнер йўловчиларига арзон Android-смартфонлар бермоқчи бўлишган, лекин аниқланишича, уларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус иловаси яхши ишламас экан. Шу боисдан йўловчиларга икки мингдан ошиқ Apple смартфонлари – iPhone 6s моделидан етказиб беришган. Бунда кемада оилавий келганлар бир нечтаси битта смартфондан фойдаланишлари мумкин.

Афсуски, айфонлар орқали масофадан туриб берилган тиббий тавсиялар кутилган натижани бермаган – 15 февраль куни лайнерда жами 285 кишига коронавирус юққанлиги маълум бўлган. Йўловчиларнинг 11 нафарига кемадан чиқиш учун рухсат берилган, аммо уларни ҳам қуруқликда карантинга олишган. Қолганларни қўйиб юборишмаган – гарчи касаллик белгилари очиқ намоён бўлмаса-да, уларга вирус юқмаганлигига ишонч ҳосил қилмаса бўлмайди.

ЎҚИНГ: Олимлар коронавирус юққан смартфонни дезинфекциялаш йўлларини айтишди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!