Коронавирусга қарши курашда Telegram ёрдам беради!

  •   DiMaX
  •  798
  •  06.04.2020 10:40

Коронавирусга қарши курашда Telegram ёрдам беради!

Кўпчилик компаниялар қатори, Telegram ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашга бош қўшган. Унинг бу ҳақдаги расмий мақоласини Telegram Uzbekistan канали ўзбекчага ўгириб эълон қилган.

ЎҚИНГ: Telegram’даги тақиқ, чеклов ва чегаралар

Каналлардан унумли фойдаланиш

Telegram-каналлар – сизнинг хабарларингизни чексиз оммага етказиш учун кучли воситадир. 2015 йилдан бери оммавий ахборот воситалари ташкилотлари ва жамоат арбоблари улардан фойдаланиб, обуначиларга, сайловчиларга ва мухлисларга мурожаат қилишмоқда – айниқса сўз эркинлиги чекланган мамлакатларда.

Яқинда биз каналларнинг янги тури оммалашиб бораётганлигини пайқадик: бу бутун дунё бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан яратилган каналлар. Эндиликда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Малайзия, Исроил ва бошқа кўплаб давлатлар Telegram орқали янгиликлар, огоҳлантиришлар ва маслаҳатларни улашмоқда.

ЎҚИНГ: Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин!

«Тасдиқланган» белгисини олиш текшириш воситалари

Фойдаланувчиларга ишончли манбаларни сохта янгиликлардан ажратиб олишга ёрдам бериш учун биз бугун соддалаштирилган тасдиқ жараёнини йўлга қўйдик.

Агар сиз бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизни тасдиқлаган бўлсангиз, бизнинг янги @VerifyBot билан боғланинг. Ушбу бот сизнинг каналингиз, гуруҳингиз ёки ботингизнинг учун «Тасдиқланган» белгисини олишда ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Telegram-каналингизга «Тасдиқланган» белгисини қандай олиш мумкин?

Фойдаланувчиларга йўлланган билдиришномалар

Маълумот – бу глобал соғлиқ учун курашда энг кучли қуролдир – ҳеч бўлмаганда биз ваксинани олмагунимизгача. Ўз ҳиссамизни қўшиш ниятда, биз вирус янгиликлари ҳақидаги расмий каналларга эга бўлган мамлакатлардаги барча фойдаланувчиларга ушбу каналларга обуна бўлишни таклиф қиладиган билдиришномаларни юбормоқдамиз.

Биз барча соғлиқни сақлаш ходимларига одамларни хабардор қилишда ҳамкорликни таклиф қиламиз. Агар сиз давлатингизнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигида ишласангиз ва унинг каналини тарғиб қилмоқчи бўлсангиз, аввал уни @VerifyBot ёрдамида тасдиқланг ва кейин биз билан [email protected] орқали боғланинг.

ЎҚИНГ: Тармоқларнинг ўзбек сегментида тарқалган коронавирус ҳақидаги 7 ёлғон

Коронавирус ҳақида маълумот. Coronavirus Info

Фойдаланувчилар ўз минтақаларидаги пандемия ҳақида аниқ ва долзарб маълумотларни топишлари учун биз коронавирус билан боғлиқ барча калит сўзлар бўйича қидирувнинг асосий натижаси сифатида кўрсатиладиган махсус канал яратдик. Унда мамлакат бўйича расмий янгиликлар манбаларининг рўйхати келтирилган:

ЎҚИНГ: Ўзбекистоннинг «Koronаvirus info» каналини Telegram расман тасдиқлади

Каналлар ортидан: Гуруҳлар ва Ботлар

Telegram-каналлар оммавий бир томонлама хабар улашувлари учун жуда яхши, аммо агар сиз одамларни хабардор қилиш учун фаолроқ усулларни излаётган бўлсангиз, гуруҳларни ёки ботларни синаб кўринг.

Telegram-гуруҳларнинг ҳар бирида 200 000 тагача аъзога бўлиши мумкин, ва уларда тартибни сақлаш учун кучли воситалар мавжуддир. Масалан, Ҳиндистоннинг Карнатака штатидаги шифокорлар фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб бериш учун ушбу оммавий гуруҳдан фойдаланадилар.

Telegram-гуруҳлар ҳақида батафсил →

Telegram-ботлар – бу учинчи томон дастурлари бўлиб, улардан тўғридан-тўғри чатлар рўйхатидан фойдаланишингиз мумкин. Сиз улар билан тугмалар ёрдамида алоқа қиласиз ва улар ҳар хил турдаги хабарлар ва медиа файллар билан жавоб беришади. Ботлар жуда мослашувчан ва улардан ҳар қандай мақсадда, масалан, маълумотни тақдим этишдан тортиб, бошқа веб-хизматларга қўшилишгача фойдаланиш мумкин.

Масалан, @QuizBot’ни бир синаб кўринг, у шу каби савол-жавоб ўйинларни яратиши ва ишга тушириши мумкин.

Telegram-ботлар ҳақида батафсил →

ЎҚИНГ: Коронавирус бўйича Telegram-бот ишга туширилди

Ва яна бир нарса

Ҳақиқий дунёда ниқоблар етишмаслиги билан биз ҳеч нарса қила олмадик, аммо бизнинг рассомларимиз сизнинг Telegram-иловангизга чексиз миқдордаги ниқобларни сиғдириш йўлини топдилар.

Ушбу тўпламдаги ниқобларни Telegram’нинг ички Фототаҳрири ёрдамида юборган ҳар қандай фотосуратларга қўллашингиз мумкин. Бу хабардорликни ошириш, рақамли гигиена қоидаларига риоя қилиш ёки шунчаки бурнингизни яшириш мақсадида бўладими – барчаси сизга боғлиқ.

Уйда қолинг, қўлларингизни ювинг ва хавфсизликда бўлинг. Кейинги хабарларимизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Telegram’да коронавирус ҳақида ёлғон тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!