Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин!

  •   DiMaX
  •  2023
  •  30.03.2020 15:41

Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин!

Юртимизда жамоатчиликни коронавирус  тўғрисида хабардор қилиш ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги чора-тадбирларни кенг жамоатчиликка етказишга жиддий ишлар қилинмоқда. Шу мақсадда расмий http://coronavirus.uz/uz веб-сайти ташкил қилинган.

ЎҚИНГ: AliExpress асосчиси коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам беради

UZINFOCOM Ягона интегратори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга ташкил этилган расмий http://coronavirus.uz/uz веб-сайти орқали коронавирус (COVID-19)ни аниқлаш бўйича дастлабки тестни топшириш имкони яратилди. Бу хусусда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тест саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вирусолог олимлар билан келишилган ҳолда тузилган, дейилади АКТ вазирлиги хабарида.

Сайтнинг юқори ўнг бурчагидаги, қизил фонли «COVID-19 НИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ТЕСТ» ҳаволаси устига боссангиз, «Коронавирусга текшириш тести» номли Telegram-ботга йўналтиради. Сайтга кириб ўтирмасдан, шу ботга @checkCoronavirusBot ҳаволаси орқали ўтсангиз ҳам бўлаверади. Ўша жойда тилни танлаб, саволларга жавоб бериб бораверасиз.

ЎҚИНГ: Коронавирус ҳақида тармоқларда сохта ахборот тарқатган қашқадарёликка маъмурий қамоқ жазоси қўлланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.