Коронавирусни бир дақиқадаёқ аниқловчи иловани юклаб олинг!

  •   DiMaX
  •  623
  •  20.05.2021 12:25

Коронавирусни бир дақиқадаёқ аниқловчи иловани юклаб олинг!

Биз аввалроқ одамда коронавирус борлигини йўтал овози билан аниқлайдиган DeepCough3D дастури ҳақида ёзган эдик. Россиялик олимлар ҳам шунга ўхшаш – AI Resp номли мобил илова ишлаб чиқишди.

ЎҚИНГ: Билл Гейтснинг коронавирус пандемиясига қандай алоқаси бор? Бунга ўзи жавоб берди

«Сбербанк сунъий интеллект лабораторияси» ҳамда «СберМедИИ» компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги илова AI Resp деб аталади. Мазкур дастур кишининг нафас олиш ва йўтал товушларини таҳлил қилиб, унда COVID-19 учун характерли бўлган паттернлар бор-йўқлигини айтиб беради.

AI Resp иловаси коронавирусга чалинган уч мингдан ортиқ бемордан ёзиб олинган овозлар ёрдамида касалликни аниқлашга ўргатилган сунъий онг моделига асосланган. Ҳозирги кунда унинг ташхис қўйиш аниқлиги 82 фоизга етган.

Фойдаланувчи ўзида ҳолсизлик аломатлари сезила бошлаганида, хасталик хавфи ҳудудида бўлиб келганида ёки коронавирусга чалинган киши билан мулоқотдан сўнг AI Resp ёрдамида ўзини текшириб кўриши мумкин.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

AI Resp иловасини iPhone’ларга мазкур ҳавола, Android-смартфонларга эса мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин. Уни қурилмага ўрнатиб олгач, касаллик аломатларини уч қадамда текшириб кўрасиз:

  1. Смартфонни юзингиздан 20−30 масофада тутиб, таймер ишлаб турганида бир неча марта йўталинг.
  2. Смартфонни юзингиздан 20−30 масофада тутиб, таймер ишлаб турганида бир неча марта қаттиқ нафас олиб-чиқаринг.
  3. Смартфонни юзингиздан 20−30 масофада тутиб, овоз ёзиш тугмачасини босинг ва таклиф этилган жумлани овоз чиқариб ўқинг.

«Сбер» таъкидлашича, Google Play ҳамда App Store илова дўконлари дастурларнинг номи, белгиси ва тавсифида COVID-19 эслатилишига чеклов қўйган. Шу боисдан AI Resp интерфейсида умуман респирато касалликлари ҳақида гап кетади, аммо у айнан коронавирус белгиларини аниқлашга ўргатилган.

Шунга қарамай, бу дастур ҳақиқий диагностик тест ҳисобланмайди ва лаборатория тадқиқотлари ўрнини боса олмайди. Шу сабабли, COVID-19 аломатлари сезилиши билан шифокорга мурожаат этиш ва тегишли тестни топшириш тавсия этилади.

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!