Коронавируснинг энг аниқ 3D-модели ишлаб чиқилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  565
  •  12.11.2020 08:58

Коронавируснинг энг аниқ 3D-модели ишлаб чиқилди (+видео)

Эсингизда бўлса, баҳорда америкалик биологлар коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишган эди ва у классик мусиқага ўхшайди. Энди бўлса Подшоҳ Абдуллоҳ номидаги фан ва технологиялар университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини ишлаб чиқишди, деб ёзади Sof.uz нашри.

ЎҚИНГ: Коронавирус тўртта компанияни дунёнинг энг қиммат брендлари сафига олиб чиқди

Таъкидланишича, ушбу модель коронавируснинг атом даражасидаги тузилишини намойиш қилади ва аввал унда илғаб бўлмаган деталларни ўз ичига олган. Моделни яратиш учун вируснинг микроскоп ёрдамида олинган суратлари ва оқсиллар маълумотлар базасидан фойдаланилган.

«Биз яратган модель шунчаки липид мембранада ихтиёрий равишда жойлаштирилган оқсил тожларни эмас, балки вируснинг тўлиқ тузилишини намойиш қилади», деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири Нган Нгуен.

Мутахассислар вирус сиртидаги оқсил тожлари ва рецепторларни, унинг ичидаги генетик материални акс эттиришга муваффақ бўлишган.

Олимлар яратилган модель коронавирус инфекциясини батафсилроқ ўрганишга ва унга қарши дори воситалари ишлаб чиқилишини тезлаштиришга имкон беришига умид билдиришган.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс: «Коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашади»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!