Корпус ранги ўзгарувчи илк смартфонни «жонли» видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1426
  •  03.09.2020 14:35

Корпус ранги ўзгарувчи илк смартфонни «жонли» видеода кўрамиз!

Кейинги йилларда аксарият смартфонлар, айниқса орқа панели жиҳатидан ўзаро ўхшаш бўлиб қолган. 2018 йилдан бошлаб градиент корпусли қурилмалар урфга кирган, лекин машҳур инсайдер Ice Universe эълон қилган видеодаги смартфон ўта бошқача.

ЎҚИНГ: Энг оригинал – айланма экранли LG Wing смартфонини илк «жонли» видеода кўрамиз!

Ушбу смартфон корпуси ўз тусини ўзгартириш, аниқроғи – рангсизланиш қобилиятига эга. Инсайдернинг сўзларига кўра, бунда унинг ўзгариш тезлигини фойдаланувчининг ўзи созлай оладиган бўлади.

Ice Universe бу смартфоннинг қайси компания маҳсулоти эканлигини айтмаган; эътибор берган бўлсангиз керак – унинг камера блоги ҳам яшириб қўйилган.

Тусланувчи смартфоннинг ишлаб чиқарувчиси ва бу борадаги бошқа маълумотлардан биринчилар қаторида хабар топиш учун янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Афсонавий Nokia 3250 эсингиздами? Vivo эса шунақа форм-факторли смартфон патентлади!