Коррупцияда айбланган Бразилия собиқ президентини Huawei нега ишга олди?

  •   DiMaX
  •  407
  •  26.01.2021 17:16

Коррупцияда айбланган Бразилия собиқ президентини Huawei нега ишга олди?

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Huawei компанияси Бразилия собиқ президенти Мишел Темерни шу ҳудудда 5G бўйича маслаҳатчи сифатида ишга олди. Хитойликлар шу тариқа Бразилия бешинчи авлод тармоқлари бозорига кириб боришга умид қилишмоқда, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Путин рекордчи видеога муносабат билдирди – «махфий сарой»ни у тан олмади!

Эътиборли жиҳати нимада? Бразилия яқиндагина мамлакатда Huawei компаниясига мамлакат ҳудудида 5G инфратузилма барпо этишни тақиқламоқчи бўлиб турганди. Хитойликлар собиқ президент, шу билан бирга адвокат ҳамда юридик фанлар доктори Мишел Темернинг ёрдамидан фойдаланишмоқчи. Эслатиб ўтамиз, 2019 йили Темер коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинганди.

Нима бўлганда ҳам, Мишел Темер билан иттифоқ Huawei учун фойдадан холи бўлмаслиги мумкин. Негаки, собиқ президент амалдаги президент Жаир Болсонару билан яқин дейишади. Хитойликларга шунинг ўзи етарли...

ЎҚИНГ: Huawei’нинг яп-янги операцион тизимида ишлаётган смартфон видеоси чиқди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.