Коррупциянинг олдини олиш учун янги бот ишга туширилди

  •   DiMaX
  •  475
  •  17.07.2020 18:02

Коррупциянинг олдини олиш учун янги бот ишга туширилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилувчи махсус @Stop_corruptionbot фаолиятини ишга туширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди

Эндиликда аҳоли соҳага доир қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келганда, Telegram мессенжеридаги ушбу @Stop_corruptionbot боти ёки (71) 2340604 ишонч телефони орқали Агентликка мурожаат қилиши мумкин.

Ҳар бир мурожаат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори назорати остида кўриб чиқилади.

Мурожаатлар фуқаронинг шахсига доир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

ЎҚИНГ: ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.