Космосга биринчи сайёҳлик йўлланмалари сотилмоқда

  •   DiMaX
  •  337
  •  13.11.2020 15:56

Космосга биринчи сайёҳлик йўлланмалари сотилмоқда

Axiom Space космик сайёҳлар билан биринчи шартномаларни имзолади. Улар SpaceX компаниясининг фазо кемасида Халқаро космик станцияга саёҳат қилишади, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: «Вау, ишлаб кетди!»: Илон Маск космос орқали илк твитни жўнатди

«Уч нафар хусусий астронавт ва командирдан иборат халқаро экипаж (собиқ NASA астронавти Майкл Лопес-Алегрия) Axiom билан шартнома имзолади. Бошқача қилиб айтганда, орбитага чиққан биринчи хусусий таркиб шаклланди», – деб ёзган Axiom Space.  Компаниянинг қўшимча қилишича, биринчи рейс 2021 йил охиридан аввал амалга оширилмайди.

2020 йил март ойида Axiom Space компанияси SpaceX билан учта космик сайёҳни ХКСга етказиб беришга келишиб олган. Экскурсиянинг давомийлиги ўн кунни ташкил этади: икки кун парвоз ва станцияда саккиз кунлик дам олиш.

NASA молиявий директори Жефф Девит илгари айтганидек, Crew Dragon’даги парвоз ва ХКСда бир неча кун дам олиш сайёҳга 59 миллион долларга тушади.

ЎҚИНГ: Илон Маск халқаро қонунларни тан олмайди – Марсда у ўз қонунларини ўрнатмоқчи!