Кўзни қисинг: Android-смартфонни энди юз ишораси билан бошқарасиз!

  •   DiMaX
  •  973
  •  16.08.2021 15:48

Кўзни қисинг: Android-смартфонни энди юз ишораси билан бошқарасиз!

Google компанияси бу йилги Google I/O конференциясини онлайн тарзда ўтказиб, унда Android 12 операцион тизимининг илк оммавий бета-талқинини намойиш этган. Унинг яқинда чиққан тўртинчи оммавий бета-версиясини “титкилаб” кўрган синовчилар эса янги функцияга дуч келишди.

ЎҚИНГ: Google аллақачон Android 13’нинг «ширин» номини фош этди (+барчасининг рўйхати)

Android 12 сўнгги бета-талқинида Android Accessibility Suite 12.0.0 иловасининг янги синов версияси пайдо бўлган. Унда смартфонни юз ишоралари – мимикалар орқали бошқариш функцияси мавжуд.

Мазкур имкониятни камера созламалари орқали фаоллаштириш мумкин. Айни дамда унда олти хил юз ифодасини смартфонни бошқаришдаги турли буйруқларга белгилаб қўйиш кўзда тутилган. Булар – оғизни очиш, табассум, қошни кериш, чапга қараш, ўнгга қараш, пастга қараш, юқорига қараш. Келажакда эса унга бошқа мимикалар – кўз қисиш ва ҳоказолар қўшилиши кутилмоқда.

Ушбу функция Android 12 учун ишлаб чиқилган бўлса-да, Android 11 бошқаруви остида ишлаётган Google Pixel смартфонларида аллақачон амал қилмоқда. Мазкур қурилмалар эгалари иловани мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиб, фойдаланиб кўришлари мумкин.

ЎҚИНГ: Юзни асранг, энди Facebook’ка айнан у билан кирасиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!