«Кратос: Қайта туғилиш» – машҳур God of War ўйини қандай тайёрлангани ҳақида фильм

  •   DiMaX
  •  1339
  •  11.05.2019 11:23

«Кратос: Қайта туғилиш» – машҳур God of War ўйини қандай тайёрлангани ҳақида фильм

Ишқибозлар яхши билишади: God Of War – энг оммабоп ва қизиқарли ўйинлардан биридир. Турли рейтингларда у 2018 йилнинг энг яхшилари қаторидан ўрин олган.

ЎҚИНГ: D.I.C.E. Awards 2019: Энг зўр ўйинлар мукофотланди

YouTube видеосервисидаги PlayStation расмий каналида «Кратос: Қайта туғилиш» номли ҳужжатли фильм эълон қилинди. Унда дастурчилар жамоаси God Of War ўйинини қандай тайёрлашгани ҳақида ҳикоя қилинади.

ОГОҲЛАНТИРАМИЗ: мазкур ҳужжатли фильм давомийлиги салкам икки соатни ташкил этади ва уни томоша қилишга сарфланадиган трафик ҳажми ҳам шунга яраша. Лекин кўришга арзийди – унда ўйинни ишлаб чиқиш бошланишидан ҳам аввалги воқеалар ва бевосита уни яратиш жараёнлари ҳақида маълумотлар оласиз:

SIE Santa Monica Studio жамоаси ушбу ҳужжатли фильмда God Of War’ни ишлаб чиққан дастурчиларнинг мураккаб иш фаолияти, улар дуч келган муаммолар ҳамда кадр ортида қолган ҳолатлар ҳақида ҳикоя қилади.

Лекин айрим лавҳалар фильмга кам кирмай қолган бўлиб, SIE Santa Monica Studio креатив директори Кори Барлог уларни ўзининг Twitter-аккаунтида эълон қилган.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ҳақидаги Sony хабари миллионлаб геймерларнинг ҳафсаласини пир қилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!