Криптовалюта нархлари кескин ошди

Криптовалюта нархлари кескин ошди

Ўтган кун давомида криптовалюта нархлари 8% ёки 1.9 триллион долларга ошди. Ушбу ўсиш асосан криптовалюта бозорини 41.3% ни ташкил қилувчи Bitcoin нархларига тўғри келади. 

Охирги 24 соат вақт давомида асосий криптовалютанинг нархи 10% га ошди. Энди бир Bitcoin нархи 41,500 долларни ташкил қилади. Охирги марта Bitcoin'нинг бундай даражада қимматлаб кетиши 20 январь санасида кузатилган эди. 

Ethereum криптовалютасининг нархи ҳам 3000 доллардан ошди. Баъзи криптовалюталар нархининг ўсиши ҳатто Bitcoin'никидан ҳам юқорироқ бўлди. Мисол учун Binance Coin 12%, Terra 10%, Polkadot 13% га қимматлашди. 

Илон Маскнинг севимли криптовалютаси Dogecoin ҳам ўсиб бормоқда. Унинг нархи кун давомида 6% га қимматлашди. Ҳозирда ушбу криптовалюта 11 ўринда бормоқда. 

ЎҚИНГ: Caviar қишки Олимпиада ўйинларига бағишланган қимматбаҳо iPhone 13 Pro қурилмаларини тақдим этди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!