Кучайтирилган ҳамёнбоп – Galaxy A10s кейинги ҳафтада чиқади, нархи аллақачон маълум!

  •   DiMaX
  •  3599
  •  25.07.2019 17:33

Кучайтирилган ҳамёнбоп – Galaxy A10s кейинги ҳафтада чиқади, нархи аллақачон маълум!

Samsung компанияси Galaxy A туркумига кучли эътибор бермоқда. Мазкур линейкадаги энг арзон – Galaxy A10 (сотиб олиш) моделининг кучайтирилган варианти – Galaxy A10s смартфони ҳам тайёр.

ЎҚИНГ: Galaxy A10s арзон бўлса-да, қўш камера, дактилоскоп, 4000 мА/соатлик батарея ва кучли MediaTek чипига эга!

Инсайдерлар берган янги маълумотларга кўра, Galaxy A10s кейинги ҳафтадаёқ расман намойиш этилади. Унинг тақдимот маросими ҳам, Galaxy A10 каби, Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

Оригинал моделдан фарқли равишда, Galaxy A10s бармоқ изи ва қўшалоқ камера билан таъминланган. Бундан ташқари, уникидан кучлироқ MediaTek Helio P22 процессори ҳамда янада бақувват – 4000 мА/соатлик аккумуляторга ҳам эга.

Бундан ташқари, Galaxy A10s нархи ҳам маълум – Samsung унинг учун 130 доллар сўрайди. Бу эса Galaxy A10 моделининг намойиш вақтидаги нархидан атиги 15 долларга қиммат.

Шу кунгача савдога чиққан аксарият Samsung телефонларини эса 619 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Дарвоқе, онлайн дўконимизга аллақачон дунёдаги энг инновацион ва оригинал форм-факторга эга Samsung Galaxy A80 модели ҳам етиб келган!

ЎҚИНГ: Қарши олинг: шов-шувли Samsung Galaxy A80 смартфони (+расм ва видео)!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!