Кучли аккумуляторга эга Xiaomi Redmi 3 ихчам смартфони  

Кучли аккумуляторга эга Xiaomi Redmi 3 ихчам смартфони  

Xiaomi компанияси аккумулятор қуввати 4100 мАс бўлган янги смартфон Redmi 3`ни расман тақдим этди. Мазкур ихчам смартфон Хитой бозорларида  699 юань (107 долларга яқин) нархида сотилмоқда.

Кичик, лекин флагмен.

Смартфон 5-дюйм, ўлчами 720×1280 нуқта бўлган экранга эга ва Snapdragon 616 платформаси асосида қурилган. Redmi 3 саккиз ядроли процессор (тўрт ядролиси 1,7 ГГц частотали) билан таъминланган. Adreno 405 GPU графика. 2 ГБ оператив хотира, ички “тўпловчи” картанинг ҳажми 16 ГБ.

Redmi 3`нинг асосий камераси кўрсаткичи – 13 Мп ва унда фазали автофокус (ёрғуликни автоматик тарзда созлаш) мавжуд. Бу жараённинг тезлиги 0,1 сонияга тенг. Фронталь (олд) камера кўрсаткичи 5 Мп ва селфи учун жуда яхши. У видеомулоқот чоғида ҳам ёмон эмаслигини айтишмоқда. Ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

кундузги тасвир

кундузги тасвир

Смартфонда иккита SIM-карта учун жой мавжуд. Хотира картаси ҳажмини 128 ГБга қадар ошириш имконияти бор. Шунингдек, унда тез қувватлаш ва ишлашни оптималлаштириш технологияси ҳам мавжуд. Қурилманинг қалинлиги 8,5 мм ва у металл корпуси билан 144 грамм тош босади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!