“Кучли камерали” OnePlus 5’да олинган илк фотосуратлар

“Кучли камерали” OnePlus 5’да олинган илк фотосуратлар

Бугунги замонавий мобил фотографияда «айфонография» жанри урфга кирган. OnePlus компанияси ҳам камерафон технологиясида бошқалардан ортда қолмаслик учун янги флагманида бор имкониятини ишга солган ва Apple флагманларига хос 2 та сенсорда суратга олиш технологиясини маҳорат билан ўзлаштирган.

OnePlus 5 бош камераси 16 ва 20 мегапикселли сенсорлар бирикувидан иборат. Бунинг учун илғор Sony IMX398 ҳамда Sony IMX350 телефото линзали датчикларидан фойдаланилган. Бош камера фокусни асосий объектга қўйиб, унинг ортини хиралаштириб олиш функциясига эга.

Янги смартфон тақдимотда OnePlus компанияси вакиллари камера имкониятларига алоҳида диққат қаратишди ва уни айни пайтда смартфон бозоридаги “энг кучли камерага эга бўлгани”ни айтишди . Унинг айнан шу жиҳати смартфон бозоридаги рақобатда ютиб чиқишга хизмат қилади. Қуйидаги суратларга қараб OnePlus 5’нинг камера имкониятларига ўзингиз баҳо беринг.

Ишлаб чиқарувчи OnePlus 5’ни қўш объективли бош камера билан таъминлаш баробарида, камеранинг суратни қайта ишлаш алгоритмини ҳам такомиллаштирган. Натижада, ёруғлик паст шароитда ҳам суратлар тиниқроқ муҳрланади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!