“Кучли” ва қиммат Vivo XPlay 6’нинг арзон талқини сотувга чиқди

“Кучли” ва қиммат Vivo XPlay 6’нинг арзон талқини сотувга чиқди

2016 йилнинг ноябрида тақдим қилинган Vivo Xplay 6 – жуда илғор, шунингдек қимматбаҳо смартфон сифатида ҳамманинг эътиборига тушган эди. Гаджет халқаро бозорда 655 АҚШ долларидан сотилмоқда. Ишлаб чиқарувчи унинг муҳим жиҳатларига у қадар жиддий зарар етказмаган ҳолда, смартфонни нисбатан арзон талқинда сотувга чиқаришга қарор қилди.

Унинг энг кучли ўзига хосликлари ўзгаришсиз қолган: 5,46 дюймли, сиғими 2K (1440 x 2560 пикселли) бўлган юқори сифатли AMOLED экран, 2016 йилнинг энг кучли Snapdragon 821 процессори, 6 гигабайтли кенг сиғимли тезкор хотира, 4080 мА соат сиғимли батарея. Ундаги ўзгаришлар: доимий ички хотира 128 ГБ.дан 64 гигабайтга тушган, шунингдек корпусда microSD бўлмачаси мавжуд эмас. Бор-йўғи — шу ўзгаришлар. Камера эса аввалги каби — бош камера қўш объективли: 12 Мп (Sony IMX362) + 5 Мп ҳамда 16 мегапикселли олд камера.

Янги талқиндаги мобил алоқа воситаси Хитойнинг JD интернет-савдо платформасида $580 доллардан сотилади. Тўғри, аксарият фойдаланувчилар учун бу нарх ҳам қимматлик қилади! Бироқ, унча-мунча бренд флагманларига қараганда — ҳамёнбоп.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.