Кун фотоси: ажралувчи контроллерга эга Black Shark ўйин смартфони

Кун фотоси: ажралувчи контроллерга эга Black Shark ўйин смартфони

Икки ой олдин AnTuTu рейтингида Black Shark (Қора Акула) деб ном олган сирли смартфоннинг техник таснифлари пайдо бўлган эди. Кейинроқ Хитойнинг маҳаллий ижтимоий тармоғи бўлмиш Weibo'да бу қурилма борасида турли маълумотлар сиздирила бошланди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг 13 апрелдаёқ тақдим этиладиган «Қора акула» смартфонини батафсил томоша қиламиз!

Мазкур сирли смартфонни тайёрлаётган Blackshark компанияси қуриламани жорий ҳафтанинг сўнгида тақдим қилиши кутилмоқда. Xiaomi молияси асосида фаолият юритиши айтилаётган ушбу компания ўйинлар учун мўлжалланган дунёдаги илк смартфонни яратганини айтмоқда. Бироқ ўтган йили айни мақсадга мўлжалланган Razer Phone тақдим қилинган эди.

ЎҚИНГ: Бизни лақиллатишибди: Xiaomi Black Shark расмлари фейк экан!

Бугун эса сирли геймерфоннинг илк жонли суратлари пайдо бўлди. Бироқ бизнинг ихтиёримизда ҳозирча қурилманинг орқа кўриниши мавжуд холос.

Black Shark геймерфонининг илк сурати

Суратда қурилманинг юқори қисмига ажралувчи аксессуар кийдирилганини кўриш мумкин. Бу аксессуар ўйинларни янада қулайроқ ўйнаш учун мўлжалланган контроллердир. Ушбу контроллер қурилмага Bluetooth орқали боғланади.

Blackshark компанияси Xiaomi'га тегишли эканлиги маълум бўлсада, унинг логотипи қурилмада акс этмаган. Қурилманинг орқа томонида яшил рангдаги катта S ҳарфи туширилган, холос.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўз геймер-смартфони – Black Shark’нинг илк реклама тизерини чиқарди!

Ҳозирда қурилманинг техник хусусиятлари ҳақида кўп нарса маълум эмас. Бироқ сиздирилган маълумотларга кўра, ушбу геймерфон сўнгги Snapdragon 845 чипсети, 6 ёки 8ГБли тезкор хотира ва 128 ёки 256ГБли ички доимий хотира билан таъминланиши кутилмоқда. Экран ўлчами эса 18:9 нисбатда бўлади.

Шунингдек, унинг бармоқ изи сканери экран остидаги жойлаштирилиши айтилмоқда.

Ҳозирда дунёнинг илк геймерфони ҳақида мавжуд маълумотлар шулардан иборат. Унинг тўлиқ кўриниши ва техник хусусиятларини тез кунларда бўлиб ўтадиган расмий тақдимот давомида билиб оламиз.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!