Кун рақами: Super Mario Run бир ярим ойда 78 миллион марта юклаб олинди

Кун рақами: Super Mario Run бир ярим ойда 78 миллион марта юклаб олинди

Nintendo компанияси 2016 йилнинг 15 декабрь санасида афсонавий Super Mario Run ўйинининг iOS платформасига мўлжалланган версиясини чиқарганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Куни кеча Ferra нашрида берилган маълумотга кўра, мазкур ўйин бир ярим ой давомида 78 миллион марта юклаб олинган. Шунга қарамай, фойдаланувчиларнинг фақат 5-10 фоизигина бошқа қўшимча имкониятларни блокдан чиқариш учун $9,99 тўлашга рози холос. Бироқ Nintendo тўлов қобилиятига эга фойдаланувчиларнинг аниқ миқдорига аниқлик киритмаган.

Нашрнинг хабар беришича, ўйиннинг Android операцион тизимига мўлжалланган иловаси 2017 йилнинг март ойида чиқарилиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.