Куни кеча тақдим этилган Samsung Galaxy A6 ва A6+ нархлари маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  4695
  •  03.05.2018 11:16

Куни кеча тақдим этилган Samsung Galaxy A6 ва A6+ нархлари маълум бўлди

Samsung компанияси куни кеча ўзининг Galaxy A6 ҳамда A6+ смартфонларини тақдим этган, аммо бунда уларнинг нархларини айтмаган эди. Энди эса ушбу икки қурилманинг нархи ҳам маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung ромсиз Galaxy A6 ва A6+ смартфонларини расман тақдим этди

Хабарларга кўра, Европа бозорларида Galaxy A6 модели учун 310 евро, Galaxy A6+ учун эса 370 евро миқдорида нарх белгиланган. Бу нархлар ҳар иккала смартфоннинг кичкина – 3 гигабайтлик тезкор хотирага эга талқинларига тегишли. Уларнинг катта «оперативка»ли талқинлари учун эса тегишлича 330 ҳамда 390 евро сўрашяпти.

Европадаги онлайн дўконлар ушбу смартфонлар учун буюртма олишни бошлашган, товарни етказиб бериш эса яқин уч-тўрт ҳафта ичида бошланади. Ўзбекистонга Galaxy A6 ҳамда A6+ моделлари қачон етиб келиши ва қандай нархда сотилиши ҳозирча номаълум. Бироқ жанубий кореялик техногигантнинг олдинги моделлардаги бир қатор смартфонларига юртимизнинг исталган жойидан расмий буюртма бериш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Арзонлашган ва Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб бериладиган Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 26 апрель)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!