Кўп қўлланиладиган форматга эга бўлган файлларни очиш (дастурлар рўйхати)

Кўп қўлланиладиган форматга эга бўлган файлларни очиш (дастурлар рўйхати)

Компютерда ҳар хил турдаги файллар мавжуд, бу файлларнинг форматлари ҳам хар ҳил. Ҳозирда энг кўп ишлатиладиган файл форматлари қуйидагилар: doc, xls, pdf, rar, zip, iso, swf, txt  ва бошқалар. Булардан ташқари компютер фақат ўзи тушунадиган файллар ҳам бор, уларни очиш ва ўзгартириш тавсия қилинмайди, кўп ҳолларда очишга руҳсат ҳам бермайди.

Файлларни очишда(хатосиз очишда) файл форматларини билиш жуда муҳим, шунга қараб уларни тўғри очиб берадиган дастур танланади.

Мақолада, кўп ишлатиладиган файл форматларини қайси дастурлар орқали очиш мумкинлигини ёзиб ўтаман.

Дастлаб, сиз очмоқчи бўлган файл форматини қандай билиш кераклигини кўрсатаман. Файл белгиланади ва сичқончани ўнг тугмасини босган ҳолда «Свойства» менюси танланади ва ҳосил бўлган ойнадан «Тип файла» қисми орқали, файл формати билиб олинади.

Форматни билиб олдик энди форматга қараб қайси дастур керак бўлишини билиб оламиз, демак, маълум бир форматга тегишли бўлган форматларни очиш керак бўладиган дастурлар рўйхати:

ISO — «образ» файли ҳисобланади, ўйинлар, дастурлар, операцион тизимлар шу форматда бўлиши мумкин. Қуйидаги дастурлар орқали очиш мумкин:

— Daemon Tools Lite

— WinRar

— PowerISO

— UltraISO

— ISO Master

SWF — Adobe Flash файли ҳисобланади. Ҳар хил интерактив хизматлар — ўйинлар, анимацияли роликлар бўлиши мумкин. Adobe Flash Player орқали очиш мумкин. Агар браузерингизда Flash плагин қўйилган бўлса, у билан ҳам очиш мумкин.

FLV, MKV — видео ролик ёки филмларда қўлланиладиган формат. Бу форматни очиш учун, Windows тизимига K-Lite Codec Pack кодекини ўрнатиш лозим, акс ҳолда бу форматни оча олмайсиз, очишингиз мумкин, лекин хато(Овоз бор видео йўқ, видео бор овоз йўқ) билан очасиз.

PDF — асосан китоблар учун формат, лекин китоблардан ташқари, журналлар, қўлланмалар ҳам шу форматда тайёрланиши мумкин. Бу форматни очадиган дастурлар:

— Adobe Reader

— Foxit Reader

— PDF Master

— Sumatra PDF

— STDU Viewer

DJVU— бу формат ҳам асосан китоблар учундир, бу форматдаги файл ҳажми кичикроқ бўлади, чунки файл шу формат орқали сиқилгандир. Бу форматли файлни очадиган дастурлар:

—  WinDjView

— DJVU Reader

— DJVU Viewer

— Sumatra PDF

— STDU Viewer

FB2  — бу формат электрон китоблар учун чиқарилган формат. Асосан электрон китобларни ўқиш учун мўлжалланган BookReader қурилмаси ишлатади. Шундай бўлса ҳам, бу форматдаги китобларни Windows тизимида ҳам очиш керак бўлиб қолади. Бундай ҳолда, сизга қуйидаги дастурлардан бири керак бўлади:

— FB2 Reader

— Calibre

— STDU Viewer

— CoolReader

— AIReader

DOCX — Microsoft Word формати ҳисобланади, очиш мумкин бўлган дастурлар:

— Microsoft Word 2007/2010

— File Viewer Lite

— Microsoft Word Viewer

— Microsoft SkyDrive

RAR, ZIP, 7z  — архивга тегишли бўлган форматлар. Бу форматлар орқали файллар сиқилган ҳолда сақланади, бу форматни очадиган дастурлар:

— WinRar

— Hamster Lite Archive

— 7-ZIP

— WinZip

— PeaZip

PPT — презентацияларни ўзида сақлайдиган Microsoft’га тегишли бўлган формат. Бу форматни очиб бера оладиган дастурлар:

— Microsoft Power Point

— PPT Viewer

— FileViewPro

— kingsoft Presentation Free

JPG, PNG, BMP, GIF — ҳар хил турдаги расмлар учун формат, уларни ҳаммасини қуйидаги дастурлар очиб бера олади:

— Adobe Photoshop

— Microsoft Windows Photo Gallery Viewer

— ACDSee Photo Manager

RTF — катта ҳажмдаги матнларни сақлаш учун формат. Форматни яхши очиб бера оладиган дастурлар:

— Microsoft Word

— WordPad

— Open Office

— TextMaker Viewer

3GP — мобил телефон орқали олинган видео формат. Ҳажми ҳам анча кичик бўлади, қуйидаги дастурлар бу форматни Windows тизимида очади:

— K-Lite Mega Codec Pack

— Light Alloy

— Media Player Classic

— QuickTime Player

TXT, LOG, XML, INI, CFG — барчаси, ёзув кўринишидаги файл форматлари. Матнни ўқий оладиган исталган дастур билан очиш мумкин:

— Notepad

— Notepad ++

— Microsoft Word

— WordPad

— AkelPad

MP3, Wav — мусиқага оид формат, wav ҳақиқий мусиқа формати бўлса, mp3 шу форматни анча сиқилган кўриниши, буларни очиб берадиган дастурлар:

— Real Player

— Winamp

— Windows Media Player

— QuickTime Player

— FormatFactory

Асосий ва кўп ишлатиладиган форматлар шулардан иборат, агар сизга нотаниш формат учраб қолса, дастлаб уни Notepad’да очиб кўринг, агар очилмаса кейин бошқа дастур қидиришга киришинг.

Манба: ITportal.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.