Купертиноликлардан олдин россияликлар iPhone 12 Pro Apple 1 Edition смартфонини тақдим этишди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  879
  •  28.09.2020 17:07

Купертиноликлардан олдин россияликлар iPhone 12 Pro Apple 1 Edition смартфонини тақдим этишди! (+видео)

Россиянинг Caviar бренди илғор технологик маҳсулотларнинг люкс-версияларини ишлаб чиқиши билан машҳур. Жумладан, яқинда у Илон Маск ҳамда унинг SpaceX лойиҳасига бағишланган iPhone 12 Pro Max Musk be on Mars ҳамда iPhone 12 Pro Musk be on Mars моделларини тақдим этган. Ундан ҳам олдин эса...

ЎҚИНГ: Apple тақдим этиб улгурмаган iPhone 12’ларни аллақачон Caviar сотяпти – биттаси $24 540 гача нархда!

Caviar компаниясининг янги маҳсулоти iPhone 12 Pro Apple 1 Edition деб номланади. Мазкур айфоннинг орқа панели купертиноликларнинг илк компьютери – Apple 1 моделини эслатади.

Айтиш керакки, Apple 1 компьютери 1976 йили тақдим этилган бўлиб, ёғоч корпусида кулгили Apple логотипи туширилган эди. Кейинчалик уларни оламшумул нархларда аукционга қўйиб, коллекционерларга сотишгани ҳам маълум.

Caviar эса ўзининг янги маҳсулотини яратишда мана шу дизайнерлик унсурларини асос қилиб олган. iPhone 12 Pro Apple 1 Edition тайёрлашда табиий ёғочдан ташқари, оригинал Apple 1 компьютерларининг она платасидан олинган парчаларни ҳам ишлатишган. Шуниси алоҳида эътиборга лойиқ, зеро, Apple бу компьютердан атиги 200 дона ишлаб чиқарган эди.

ЎҚИНГ: Apple’нинг унутилган 10 маҳсулоти + бонус

iPhone 12 Pro Apple 1 Edition орқа панелида махсус панел бўлиб, унда ўша машҳур «Hello World» жумласини ўз ичига олувчи дастур матни ёзилган:

Шунингдек, iPhone 12 Pro Apple 1 Light Edition варианти ҳам намойиш қилинган. Унинг корпуси ҳам табиий ёғочдан бўлиб, орқа томонида дастур ёзуви туширилган панел йўқ, фақат Apple 1 она платаси парчалари қадалган, холос.

iPhone 12 Pro Apple 1 Edition моделидан атиги 9 нусха чиқарилган, бу эса Apple шахсий компьютерлар серияларининг сонини англатади. Россияда аллақачон бу смартфон учун олдиндан буюртма очилган. Унинг нархи 499 000 рублга, халқаро харидорлар учун эса 9 990 АҚШ долларига тенг.

Смартфоннинг «енгил» версияси – iPhone 12 Pro Apple 1 Light Edition учун эса 349 000 рубль (ёки 4 990 АҚШ доллари) миқдорида нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)