Кутиб олинг: Telegram’нинг янгиланган варианти!

Кутиб олинг: Telegram’нинг янгиланган варианти!

Энди Telegram’да сўровномалар ўтказиш ва расмларни излаш имконияти мавжуд. Telegram ўзининг янгиланган версиясида шу каби бир қанча имкониятларни тақдим этди.

Сўровномалар ўтказиш

Telegram’да @vote каби мавжуд ботларга қўшимча тарзда, сўровлар ўтказиш учун махсус воситани йўлга қўйилди. Янги ўрнатилган сўровлар гуруҳ ва каналлар учун узоқ кутилган қўшимча сифатида хизмат қилади.

Айни пайтда сўровлар анонимдир, яъни ким нимага овоз берганини ҳеч ким кўра олмайди. Келажакда дастурчилар аноним бўлмаган сўровларни ҳам қўшимча қилишлари мумкин, бунда сайловчиларнинг рўйхати омма учун ошкор бўлади, аммо улар аниқ ноаноним деб белгиланган бўлади.

ЎҚИНГ: Кутиб олинг Telegram’дан янгилик!

Telegram муаллифлари мессенжернинг махфийлигини қадрлашини ва ҳеч қачон уларга ишониб топширган махфий маълумотларингизни учинчи шахсларга ошкор қилмаслигини таъкидлашмоқда.

Расмларни излаш имконияти мавжуд

iOS учун ишлаб чиқилган иловада расмлар ва видео бириктирмаларни юбориш ёки профил расмларини танлашда расмларни излаш учун веб-қидирувдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

Маълўм бўлишича, илованинг 5.1.1 версиясида ҳам кўп хатоликлар бартараф этилган.

Улар қуйидагилардир:

  • кешни тозалаш энди илова томонидан банд этилган жойни тўғри қисқартиради («Настройки»> «Данные и память»> «Использование памяти»).
  • файллар ва мултимедиалар илова ёпилганидан сўнг бир муддат юкланишни давом эттиради.
  • файлларни юклаб олиш ва аксинча тармоққа юклашда батафсил жараённи кўриб туришингиз мумкин.
  • қидирув натижаларида фойдаланувчиларнинг сўнгги ташриф буюрган вақтини кўрсатувчи индикатор қўшилган.

ЎҚИНГ: Россияда Telegram бутунлай блокланиши мумкин! Бунинг учун Роскомнадзор 20 млрд. ажратмоқчи

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.