Кутилмаган флагман: глобал бозорга аллақачон Redmi K30S Ultra ҳам чиқди!

  •   DiMaX
  •  1927
  •  30.10.2020 10:04

Кутилмаган флагман: глобал бозорга аллақачон Redmi K30S Ultra ҳам чиқди!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди 27 октябрь куни Redmi K30S флагманини расман намойиш қилган. Мазкур модел Qualcomm компаниясининг энг кучли процессорларидан бири – Snapdragon 865 базасидаги энг арзон смартфон эканлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг янги флагмани бу жиҳатига кўра iPhone 11’дан ҳам зўр чиқди!

Биламизки, Redmi K30S буткул янги смартфон бўлмасдан, аввалроқ Европа бозорига тақдим этган флагман – Xiaomi Mi 10T моделининг ребрендинг қилинган ва нусхасидир. Яъни, у айнан Хитой бозорига мўлжалланган, лекин Redmi энди уни дунё бозорига ҳам чиқараётгани маълум бўлди.

Флагман глобал бозорга бошқачароқ – Xiaomi Redmi K30S Ultra ёки Redmi K30S Ultra номи остида чиқяпти. Giztop онлайн дўкони аллақачон уни сотувга чиқариб улгурган:

Номидан ташқари, жаҳон бозорига чиқарилаётган версиянинг нархи ҳам ўзгарган. Яъни, Xiaomi Redmi K30S Ultra флагманининг 8/128 гигабайтлиги 459 долларга, 8/256 гигабайтлиги эса 499 долларга баҳоланган. Таққослаш учун: Хитойда сотилаётган Redmi K30S версиясининг айни шундай тезкор/ички хотирали вариантлари учун тегишлича 340 ва 370 долларга тенг нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг ўзлари энг кўп қайси смартфонларни олишяпти?