Кутилмаган Galaxy A8 (2018): унга ҳатто Galaxy S8 ва Note 8 эгалари ҳам ҳавас қилишлари тайин!

  •   DiMaX
  •  4974
  •  27.11.2017 12:13

Кутилмаган Galaxy A8 (2018): унга ҳатто Galaxy S8 ва Note 8 эгалари ҳам ҳавас қилишлари тайин!

Бугунги кунгача Samsung’нинг 2018 йилги намунадаги Galaxy A3, Galaxy A5 ҳамда Galaxy A7 смартфонлари ҳақида хабарлар тарқалиб келаётганди. Аммо кореялик техногигант Galaxy A8 (2018) моделини ҳам тайёрлаётгани куни кеча маълум бўлди, дея хабар беради GizChina.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9 ва S9+ тақдимотига оз қолди, кутилмаган тафсилотлар билан танишинг!

Ҳеч ким кутмаган бу смартфон мазкур туркумдаги энг илғор қурилма бўлади. Бундан ташқари, унга жорий этиладиган айрим хусусиятларга ҳатто Galaxy S8 ҳамда Galaxy Note 8 флагманларининг эгалари ҳам ҳавас қилишлари аниқ.

Манбанинг маълумотига қараганда, Samsung Galaxy A туркумидаги бошқа моделлардан фарқли равишда, Galaxy A8 (2018) девайсининг олд тарафи бир хил – фақат қора рангда бўлади. Корпусининг орқа қопқоғи эса турли рангларда ишлаб чиқарилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг асосий сирларидан бирини Samsung муҳандиси сотиб қўйди

Galaxy A8 (2018)нинг ромсиз AMOLED-экрани олд панелни буткул эгаллаб олади. Бироқ унинг энг асосий «фишка»си бу ҳам эмас, балки олд камерасининг қўш модулли эканлигидир. Қўш сенсорли олд камера ҳатто селфиларда ҳам орқа фонини хиралаштириб суратга тушира олади. Аммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас...

Хабарга кўра, Samsung компанияси Galaxy A8 (2018) моделига, худди iPhone X’даги сингари юз сканерини қўшмоқчи. Афтидан, бунга қўшалоқ модулли олд камера орқали эришилади – улар биргаликда смартфон эгаси юзининг биометрик маълумотлари асосида унинг 3D-моделини ярата олади. Ҳозирда бу хусусият кореялик техногигантнинг бирорта смартфонида, ҳаттоки флагманларида ҳам йўқлигини инобатга олсак, 2018 йилги Galaxy A8 қанчалик илғор қурилма эканлиги янада ойдинлашади.

ЎҚИНГ: Samsung яна рақибларининг орқасига пичоқ урди

Galaxy A8 (2018) экрани остида бармоқ изи сканери йўқлигига қараганда, у корпуснинг шишадан ишланиши тахмин қилинаётган орқа панелига кўчирилган. Ўрта нарх тоифасидаги мутлақо янги модел бўлган ушбу қурилманинг техник хусусиятлари ва нархи борасида ҳозирча маълумотлар йўқ. Биздан узоқлашманг – бу борада маълумотлар чиқиши билан бохабар этамиз.

ЎҚИНГ: Galaxy J7 (2017) рекорд даражада арзонлашди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!