Кутилмаган Galaxy F52 5G: илк «жонли» суратлари ва техник хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  562
  •  11.05.2021 14:35

Кутилмаган Galaxy F52 5G: илк «жонли» суратлари ва техник хусусиятлари

Samsung компанияси ўз смартфонларининг Galaxy F туркумини кенгайтиришда давом этмоқда. Weibo ижтимоий тармоғида янги – Galaxy F52 5G моделининг «жонли» расмлари тарқалди.

ЎҚИНГ: Улкан аккумуляторли Galaxy F02s ва Galaxy F12s чиқди – 122 доллардан бошланувчи смартфонлар!

Ёқиқ ҳолдаги экранида акс этган техник хусусиятларига кўра, ушбу қурилма SM-E5260 модел рақамига эга. Унинг ясси дисплейида олд камера учун тирқиш, пластик корпусида USB-C порти ҳамда қулоқчин тирқиши мавжуд.

Galaxy F52 5G техник жиҳатларига келсак, улар Galaxy A52 5G моделиники билан бир хил бўлиб, мана бу тавсифимизда уларни батафсил баён этганмиз.

Яъни, кутилаётган смартфон 6.67 дюймлик, FHD+ форматли дисплей, 8/128 гигабайтлик тезкор/ички хотира, 25 ваттлик тезкор қувват олувчи 4500-5000 мА/соатлик аккумулятор, асосий сенсори 64 МПлик квадрокамера ҳамда Snapdragon 750G процессорига эга.

Инсайдерларга кўра, Galaxy F52 5G смартфони мана шу ойда намойиш этилиб, Хитойда тахминан 310 АҚШ долларига тенг нархда сотилади. Бошқа мамлакатлар бозорларида Samsung унинг учун қанча сўраши ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865 чипли смартфон 485 доллардан: Galaxy S20 FE янги версияда сотувга чиқди