Кутилмаган рекорд: 64 ГБ «оперативка»ли илк смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  5905
  •  15.02.2020 12:34

Кутилмаган рекорд: 64 ГБ «оперативка»ли илк смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

Смартфоннинг самарадорлигини таъминлашда унинг процессори билан бирга тезкор хотирасининг ҳажми ҳам муҳим ўрин тутади. Яқинда биз рекорд ҳажмли – 16 ГБлик «оперативка»ли илк смартфон ва унинг хусусиятлари ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Энди эса Xiaomi’нинг рақиби ундан тўрт карра кучли – тезкор хотира ҳажми нақ 64 гигабайтга тенг смартфон тайёрлабди! Meizu 17th Plus русумли мазкур қурилманинг экрани ёқиқ ҳолатидаги илк «жонли» сурати интернетга чиқди:

Расмда яна Meizu 17th Plus флагманининг бошқа асосий хусусиятлари ҳам акс этган: Snapdragon 865 чипсети ва 512 ГБлик доимий хотира. Унинг камераси уч модулли бўлиб, 100, 20 ва 20 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олади.

Кўриб турганингиздек, Meizu 17th Plus флагмани дисплейида олд камера учун кемтик ёки тирқиш йўқ. Афтидан, компания уни корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи механизмга жойлаган ёки бевосита экраннинг ортига яширган.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Айтиш керакки, Plus-версиясидан ташқари, мазкур компаниянинг ўн еттинчи авлод илк смартфони – Meizu 17th модели ҳам ҳали намойиш этилмаган. Бироқ куни кеча унинг биринчи сурати тарқалган эди:

Meizu ушбу иккита смартфонини шу йил баҳорда намойиш этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: «Қоч йўлдан, Xiaomi!» – Snapdragon 855 процессорли энг арзон смартфон сотувга чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!