КУТИЛМАГАН ВИДЕО: 2018 йилги энг арзон iPhone энг қиммат ва қудратли Samsung флагманини «ер тишлатди»!

  •   DiMaX
  •  2776
  •  03.11.2018 13:31

КУТИЛМАГАН ВИДЕО: 2018 йилги энг арзон iPhone энг қиммат ва қудратли Samsung флагманини «ер тишлатди»!

Смартфонларнинг тезкор хотира ҳажмлари тобора оширилиб, борган сари уларга кучли процессорлар татбиқ этилиб келаётир. Хўш, уларнинг амалда аҳамияти қанчалик ўзи?

ЎҚИНГ: «Йирик «оперативка»ли смартфон — маркетинг алдовидир!»

PhoneBuff номли YouTube-каналда iPhone XR модели билан Galaxy Note 9 флагманининг тезкорлигини таққослаб кўрсатишди. Айтиш керакки, ушбу айфон жорий йилда Apple тақдим этган смартфонларнинг энг арзонидир. Лекин, тезкор хотирасидаги катта фарққа қарамасдан, ишлаш самарадорлиги бўйича у Galaxy Note 9 фаблетидан – Samsung’нинг энг қиммат смартфонидан ўзиб кетган!

Мана, қуйидаги видеода бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Тестда қўлланган iPhone XR модели Apple A12 Bionic процессорига, 3 гигабайтлик тезкор хотирага ва iOS 12.0.1 операцион тизимига эга. Galaxy Note 9 эса Qualcomm Snapdragon 845 чипи ҳамда 8 гигабайтлик (яъни – рақибидан деярли икки ярим бараварга катта!) тезкор хотирали бўлиб, Android 8.1 Oreo бошқаруви остида ишлайди. Гувоҳи бўлаётганингиздек, купертиноликнинг бу йилги энг арзон смартфони жанубий кореяликларнинг энг бақувват флагманидан 2 миллисониялик фарқ билан олдинда!

Дарвоқе, турли русумлардаги Apple ҳамда Samsung смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн буюртма орқали харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энг кучли Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu, 2018 йил ноябрь): учта юксак ўрин энди бошқа хитойликка тегишли!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!