Кутилмаган хабар: Xiaomi’нинг янги флагмани Mi 7 эмас, Mi 8 бўлар экан!

  •   DiMaX
  •  1478
  •  11.05.2018 17:55

Кутилмаган хабар: Xiaomi’нинг янги флагмани Mi 7 эмас, Mi 8 бўлар экан!

Xiaomi компаниясининг навбатдаги флагман смартфони – Mi 7 жорий ойнинг 23-санасида тақдим этилишидан хабарингиз бор. Аммо бугун тарқалган маълумотларга кўра, уни компаниянинг саккиз йиллиги шарафига Mi 8 деб аташар экан!

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 7’ни «жонли» суратларда кўрсатишди: қўшалоқ камера ва «кемтик»ли экран

Хитойлик инсайдерларнинг шу кунларда тарқатган хабарларига қараганда, Xiaomi корпорацияси 23 май куни Mi 7 ўрнига, юбилейга бағишлаб чекланган тиражда чиқарилувчи Mi 8 моделини тақдим этмоқчи экан. Аммо Mocha RQ никли инсайдер, ҳеч қанақа Mi 7 модели бўлмаслигини, шу пайтгача ушбу номда аталиб келган флагманнинг ўзи Mi 8 номи билан чиқарилишини айтган.

Номланишда битта соннинг «ташлаб кетилиши», эҳтимол, смартфондаги йирик ўзгаришлар билан ҳам боғлиқдир, дейишмоқда таҳлилчилар. Жумладан, янги флагманида фойдаланувчининг қиёфасини қоронғида ҳам уч ўлчамда сканерлай оладиган тўлақонли 3D Face юз сканери тизими жорий этилиши айтилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 7 экрани суратлари чиқди: «ўйиқ»ли экран ва тўлақонли 3D Face юз сканери!

Мазкур флагман 23 май куни тақдим этилиши ва 440 АҚШ доллари нархида бозорга чиқарилиши тахмин қилинмоқда. Бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!