Кутилмаган хушхабар: Redmi Note 8 ҳатто Redmi Note 7’дан ҳам арзон сотилади!

  •   DiMaX
  •  11628
  •  27.08.2019 10:22

Кутилмаган хушхабар: Redmi Note 8 ҳатто Redmi Note 7’дан ҳам арзон сотилади!

«Хитойча Apple» ушбу ҳафтанинг пайшанба куни Redmi Note 8 ва Note 8 Pro смартфонларини намойиш қилади. Шунингдек, ушбу тадбирда яна Redmi TV русумли телевизори ҳамда янгиланган RedmiBook 14 ноутбуки ҳам кўрсатилади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8 Pro'даги процессорни Kirin 810 ва SD 710 билан солиштириб кўрсатишди

Кеча, яъни 26 август куни ушбу икки смартфоннинг нархлари ҳақида маълумот чиқди. Аввало, «Pro» версияси нархига назар солсак, унинг 6/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга бошланғич талқини 252 долларга баҳоланади. Weibo ижтимоий тармоғида унинг хусусиятлари ва нархи Redmi Note 7 Pro билан таққосланган жадвал тарқалмоқда:

Кўриб турганингиздек, Redmi Note 8 Pro ўзининг «аждод»идан нархда унча фарқ қилмайди (225 ва 252 доллар), аммо хусусиятлари анча юқори.

ЎҚИНГ: "Тўрткўз" Redmi Note 8 Pro илк маротаба «жонли» суратларда намоён бўлди.

Бундан ташқари, ҳиндистонлик машҳур инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) кеча «оддий» Redmi Note 8 нархини ҳам айтган. Унга кўра, Xiaomi мазкур смартфонининг бошланғич версияси учун атиги 140 доллар сўрайди! Бу эса ҳатто «ёнғоқчақар» дея тавсифланган Redmi Note 7 модели (сотиб олиш) нархларидан ҳам арзон! Қиёслаш учун келтириб ўтсак: бу смартфон нархи Хитойда 147 доллардан, Ҳиндистонда эса 141 доллардан бошланган, кейинчалик айрим талқинлари арзонлаштирилган.

Арзонлигига қарамасдан, Redmi Note 8 бошқа компанияларнинг бундан қиммат смартфонлари билан бемалол беллаша олади. Шу пайтгача бозорга чиққан аксарият Xiaomi телефонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: "Жамоа! Бригада! Бизга қўшил!": Xiaomi, Vivo, Oppo ва Realme бирлашишди!