Кутилмаганда Android 11 тақдимот тадбири ҳам бекор қилинди!

  •   DiMaX
  •  623
  •  04.03.2020 09:04

Кутилмаганда Android 11 тақдимот тадбири ҳам бекор қилинди!

Google компанияси ҳам коронавирус туфайли тадбирларни бекор қилиш тенденциясига қўшилди. Маълум бўлишича, бу йил унинг Google I/O конференцияси ўтказилмайди.

ЎҚИНГ: Facebook дастурчилар конференцияси бекор қилинди

Google I/O анжуманлари шуниси билан муҳимки, қидирув гиганти одатда ушбу тадбирларда Android операцион тизимининг янги версияларини намойиш қилиб келади. Энди бу йилгисининг бекор қилинганлиги сабабли, навбатдаги – Android 11 талқини ҳамда янги авлод Pixel смартфонларининг анонси қачон бўлиши номаълум бўлиб қолди.

Дастлабки режага кўра, Google I/O 2020 конференцияси 12–14 май кунлари Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Унинг бекор қилинганлиги муносабати билан Google ушбу тадбир учун билетлар сотиб олганларга пулларини қайтара бошлади.

ЎҚИНГ: Дастурчилар учун Android 11 тақдим этилди – янги имкониятлар билан танишамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!