Кутилмаганда бенчмаркда Redmi Note 10 қўлга тушди!

  •   DiMaX
  •  2035
  •  22.07.2020 12:24

Кутилмаганда бенчмаркда Redmi Note 10 қўлга тушди!

Xiaomi компанияси Redmi Note 9 русумли смартфонини 30 апрель куни тақдим этган эди. Мазкур қурилма Redmi бренди остидаги тўққизинчи авлод фаблетларининг энг арзони бўлиб, бир қатор техник хусусиятлари ва 199 доллардан бошланувчи нархи билан кишини қувонтиради.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа девайсларини 26 июлгача янада арзон олса бўлади

Redmi Note 9 намойишидан кейин уч ой ҳам ўтмай туриб, Xiaomi унинг кейинги авлодини тайёрлаб улгурибди! Биз аввалроқ Redmi Note 10 моделининг TENAA’га чиққан суратлари ва хусусиятларини эълон қилган эдик. Шунингдек, мазкур смартфон май ойида кетма-кет икки ҳафта мобайнида энг оммабоп смартфонлар рейтингларига кирган.

Энди бўлса, AI benchmark самарадорлик тести сервиси маълумотлар базасида илк бор Redmi Note 10 смартфони «кўзга ташланди». У ерда акс эттирилишича, Xiaomi навбатдаги фаблетини MediaTek компаниясининг Dimensity 820 процессори базасида яратган. Мазкур чипсет 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланган бўлиб, ўзида 5G-модемни, 2.0 ГГц частотали тўртта Cortex-A55 ядросини ҳамда 2.6 ГГц частотали иккита Cortex-A76 ядросини жамлаган ва Snapdragon 765G процессорининг асосий рақиби ҳисобланади.

Redmi Note 10 яна бир нечта модулли камера ҳамда 8 гигабайтлик тезкор хотира билан ҳам таъминланган. Унинг Android 10 операцион тизими талқини устига қурилган MIUI 12 график қобиғи билан чиқаришса керак, бошқа тафсилотлар ҳозирча номаълум.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Хитойча ва глобал MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхатлари чиқди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.