Кутилмаганда кутилган хушхабар: Android смартфонлар кескин арзонлашади!

Кутилмаганда кутилган хушхабар: Android смартфонлар кескин арзонлашади!

Xiaomi'нинг Саноат сармоя бўлими ҳамкори Pan Jiutang'нинг прогнозича, бир неча ойдан сўнг Android'да ишловчи 4G смартфонлар нархи кескин тушиб кетади. Бу ҳақида MyDrivers.com сайти хабар бермоқда.

Бунга қатор омиллар сабаб. Аввало, Хитойда iPhone 11 смартфонлари ўта арзонлаштирилди. Агар хитойлик ишлаб чиқарувчилар Apple билан рақобатга бардош бермоқчи бўлса, улар ҳам флагманлари нархини максимал даражада камайтиришига тўғри келади.

Бундан ташқари, 5G'нинг тезкор ривожланиб бориши Хитойга ушбу тармоқни кенг жорий қилишга имкон яратгани боис 5G алоқали мобил қурилмалар сонининг кундан-кунга ортиб бориши 4G смартфонларга бўлган қизиқишни камайтириб юбормоқда. Ҳозирда ҳатто ўрта тоифа смартфонлар ҳам 5G'да ишлай олади.

Учинчи сабаб айнан COVID-19 пандемияси билан боғлиқ. Европа, Шимолий ва Жанубий Америка каби асосий смартфон бозорларида харидлар деярли тўхтаб қолган. Ушбу вазиятда ҳамёнбоп нарх таклиф қилиш смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар учун ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир.

Аппле нима учун iPhone 11 оиласи нархларини камайтирганига қизиқаётган бўлсангиз, жавоб оддий: пандемия сабаб савдолар яхши эмас; компания кейинги авлод iPhone'ларини чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung биринчи чорак якунларини эълон қилиш арафасида: «Уч юлдуз» фойда қилдими ёки зарар? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.