Кутилмаганда: MIUI 13 анонси шу ҳафтадаёқ бўлиб ўтиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  1021
  •  03.11.2020 16:41

Кутилмаганда: MIUI 13 анонси шу ҳафтадаёқ бўлиб ўтиши мумкин!

Xiaomi ҳали ўзининг смартфонларига MIUI 12 асосидаги прошивкаларни тўлиқ тарқатиб улгурмай, шу йил баҳордаёқ MIUI 13 версиясини тайёрлашга киришган. Биз унинг дастлабки скриншотларини, шунингдек интерфейсидан олинган илк видеосини ҳам чиқарганмиз. Лекин кейинроқ...

ЎҚИНГ: Бизни алдашибди: MIUI 13’га янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг катта рўйхати

Энди эса Xiaomi компанияси ўз юртида дастурчилар учун MIDC 2020 конференциясини уюштираётгани маълум бўлди. Шу ҳафтанинг ўзидаёқ, яъни 5–7 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу анжуман турли соҳаларни қамраб олади: тезкор қувватлаш технологияси, янгича дисплей технологиялари ва ҳоказо. Инсайдерларга кўра, мазкур тадбирда MIUI 13 анонси ҳам берилиши кутилмоқда.

Тўғри, бунда янги авлод график қобиғининг тўлақонли тақдимоти ўтказилмайди. Зеро, бундан олдинги – MIUI 12 версиясининг тўлақонли намойиши ўзи шу йилнинг апрелидагина бўлиб ўтган.

Xiaomi дастурчилар жамоаси аввалроқ маълум қилишларича, MIUI 13 график қобиғида анимацияни яхшилашга эътибор қаратилади. Унда супер-обойлар функциялари такомиллаштирилади ва фойдаланувчиларнинг ўзлари супер-обойлар яратишларига имкон берилади.

Qualcomm компанияси декабрь ойида ўзининг янги флагмани – Snapdragon 875 процессорини тақдим этишини расман эълон қилган. Хитойлик корпорациянинг Xiaomi Mi 11 ҳамда Redmi K40 смартфонлари ушбу чипсет базасидаги илк смартфонлар бўлиши кутилмоқда. Мазкур флагманлар MIUI 13 график қобиғи билан чиқиши эҳтимоли ҳам бор.

ЎҚИНГ: Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!