Кутилмаганда «Perfectum» савдога қўйилди!

  •   DiMaX
  •  1919
  •  25.05.2019 09:03

Кутилмаганда «Perfectum» савдога қўйилди!

Ўзбекистонда «Rubicon Wireless Communication» МЧЖ кўчмас мулки сотувга қўйилди. Қарздор – Рустам Мадумаров, деб ёзади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

«Rubicon Wireless Communication» масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳрида жойлашган. У Perfectum бренди остида мамлакатда уяли алоқа хизматларини кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди.

Мазкур уяли алоқа операторининг фаолияти тўхтатилиши ёки давом эттирилиши ҳақида ҳозирча бирор расмий хабар йўқ. Компания сайтида ҳам бу борада, шунингдек, МЧЖнинг сотувга қўйилгани хусусида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган савдода мазкур мулкнинг бошланғич нархи 205.587.016.500.00 сўм этиб белгиланган.

ЎҚИНГ: Энди чиройли рақамларни аукционда сотиб олиш мумкин! «ЎзРТХБ» АЖ ва «COSCOM» МЧЖ (Ucell) ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.