Кутинг: Vivo V11 Pro смартфони билан 6 сентябрда расман танишасиз

  •   Saroy
  •  1170
  •  20.08.2018 12:36

Кутинг: Vivo V11 Pro смартфони билан 6 сентябрда расман танишасиз

Хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчи Vivo компанияси янги Vivo V11 Pro қурилмасининг тақдимот санасини расман эълон қилди.

Тарқатилган таклифномада смартфон тақдимоти келаси ой бошида, яъни 6 сентябрда бўлиб ўтиши кўрсатилган. Анонс санасидан ташқари, тасвирда бармоқ излари кўриниб турибди. Бу дисплей остида дактилоскопик сканер борлигига ишорадир.

ЎҚИНГ:Кутинг! Экранда бармоқ излари сканери энди арзон смартфонларда ҳам бўлади

Гап-сўзларга қараганда, смартфон 6.41-дюймли кенг форматли Super AMOLED-дисплейи билан таъминланади. У 2340×1080 пикселли бўлади. Ромсиз Vivo NEX S’дан фарқли улароқ, янги қурилма экранида олд камера учун унчалик катта бўлмаган қирқма  мавжуд. Девайснинг ишлашига саккизядроли  Snapdragon 660 ёки Snapdragon 670 чиплари жавоб беради. Бундан ташқари, қурилма Vivo V11 Pro 6 ГБ ОЗУ, 128 ГБ ПЗУ, 12 Мп + 5 Мп бўлган иккиталик камера, сиғими 3400 мАч бўлган батарея ҳамда  Android 8.1 Oreo қобиғи билан  таъминланади.

ЎҚИНГ:Муддат шу йилнинг охиригача: Vivo X21 смартфони Android 9 Pie билан таъминланади