Кузатув тизими энди кишиларни юришидан ҳам танийдиган бўлди!

  •   DiMaX
  •  462
  •  07.11.2018 16:08

Кузатув тизими энди кишиларни юришидан ҳам танийдиган бўлди!

Хитой ҳукумати ташқи кузатув тизимларига янгича жиҳозларни татбиқ эта бошлади. Улар кишиларни юришига ва тана тузилишига қараб фарқлашга қодир.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Айтиш керакки, «Осмон ости салтанати»да аллақачон жудаям кўп сонли видеокузатув камералари ўрнатилган. Улар энг янги оптика жиҳозлари ҳамда қиёфани таниш технологиялари билан таъминланган. Энди эса Пекин ва Шанхайда одамларни юришидан танийдиган тизим ҳам ишга тушди.

Ушбу тизим 50 метргача масофадан кишиларни ажрата олади, бунда инсон юзини яширган ёки тескари қараб турган бўлсаям унинг шахсини аниқлаш мумкин. Шуниси ҳам борки, фуқаро ёлғондакам оқсаш, бирор томонга қийшайиш билан бу тизимни алдай олмайди. Зеро, янги технологиялар тананинг барча қисмлари ҳаракатини кузатади ва таҳлил қилиб, ёлғон ҳаракатларни аниқлай олади.

Юришидан таниш технологияси аллақачон айрим майда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда қўллана бошлаган. Шунингдек, қидирувдаги жиноятчиларни оломон орасидан таниб олишда ҳам у қўл келаётир. Яқин орада мазкур тизим бутун Хитой бўйлаб жорий этилади.

ЎҚИНГ: Юзни танийдиган тизим сиёсатчини жиноятчи билан чалкаштириб юборди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.