Кузда чиқадиган iPhone 13 Pro’нинг рекордчи жиҳати нимада?

  •   DiMaX
  •  751
  •  02.03.2021 13:06

Кузда чиқадиган iPhone 13 Pro’нинг рекордчи жиҳати нимада?

Ушбу йилнинг кузида Аpplе янги флагман смартфонларини тақдим этади. Улар орасидан Pro-версияси рекорд даражали хотирага эга бўлади, деб ёзмоқда UZZOOM нашри.

Wedbush таҳлилчиларининг таъкидлашича, компания iPhone 13 Pro моделини нақ 1 терабайтгача бўлган ички хотира билан жиҳозлайди. Айни пайтда iPhone 12 смартфонлари максимал 512 гигабайтлик ички хотирага эга.

Эслатиб ўтамиз, янги iPhone’ларда 120 герцлик янгиланиш частотаси бўлиши ва Тouch ID сенсорининг қайтишини ҳам башорат қилишмоқда.

Баъзи инсайдерлар эса умуман бошқача маълумот тарқатишган...

ЎҚИНГ: Apple умуман iPhone 13 номли смартфон чиқармаслиги мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!