Кузда Full Active экранга эга илк смартфон тақдим қилинади

Кузда Full Active экранга эга илк смартфон тақдим қилинади

Куз янгича дизайн ва технологияларга эга смартфонларга бой фасл бўлади. Жумладан, жаҳоннинг 3-рақамли смартфон ишлаб чиқарувчиси Huawei компанияси ҳам кузда Mate 10 флагманини тақдим қилади. Ҳозирча мазкур смартфон дизайнига оид ягона тахмин -- унинг рамкасиз дисплейли бўлиши.  

14 август куни Huawei Mate 10'нинг бир атомли углерод кристаллидан таркиб топган янги авлод аккумуляторларига эга бўлиши тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Huawei бу турдаги батареяларни 2016 йил якунида кашф қилган. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, аккумулятор юқори ҳароратли (60 градус) муҳитда ҳам муаммосиз ишлайди ва қизиб кетмайди. Шунингдек, мазкур турдаги аккумуляторлар литий-ионли "қувват тоши"га қараганда 2 баробар узоғроқ хизмат қилади.

Huawei Mate 10 флагманининг аккумулятор сиғими 4500 мА соат бўлади ва бу батарея тезкор қувват олади.

Девайс камерасининг 3D сканерлаш ва қўшимча воқелик функцияларини қўллаб-қувватлаши айтилмоқда.

Ҳозирча қулоққа чалинган ахборотларга кўра,  Mate 10 девайси Kirin 970 процессори, 6 Гб "оперативка", 6 дюймли ва 2160х1080 пиксел сиғимига эга дисплей (томонлар нисбати -- 18:9), Leica'нинг қўш сенсорлари бош камераси билан таъминланади.

Экран япониянинг таниқли JDI компанияси томонидан ишлаб чиқарилмоқда ҳамда Full Active технологиясига эга бўлади. Бу турдаги экран 4 томонидаги ўта юпқа ромлари билан ўзига хос. Бу ромлар олд панел тўлиқ экрандан иборат бўлган гаджетлар ишлаб чиқаришда қўл келади.

Шунингдек, Full Active экранда Pixel Eyes инновацияси жорий қилиниб, бунда  дисплей бармоқ зарби даражасига кўра амалларни бажаради. Яъни, энди қўлқоп ёки нам бармоқ билан ҳам экрандан фойдаланиш мумкин.

Маълум бўлишича, 16 октябрда намойиш қилиниши кутилаётган Mate 10 қуйидагича кўринишда бўлади ва  $1100 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади. Mate 10 Lite эса $550 доллардан сотилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.