Кузгача аксарият смартфонлар ромсиз бўлади

  •   Saroy
  •  711
  •  18.07.2018 14:41

Кузгача аксарият смартфонлар ромсиз бўлади

2018 йилнинг учинчи чорагида дунёда сотилаётган барча смартфонларнинг 66 фоизи ромсиз ва томонлар нисбати  18 га 9 ёки шунга яқин бўлади. Куни кеча IHS Markit таҳлилий компанияси ана шу ҳақда маълум қилди.

ЎҚИНГ:Xiaomi ромсиз смартфонлари iPhone X’даги «фишка»ни ўзлаштирмоқда

Ҳозирда қарийб барча ишлаб чиқарувчилар ўзларининг ромсиз моделларини тақдим қилган, айримлари эса бир нечта моделни чиқаришга улгурди. Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, ромсиз дизайнни жорий этиш йилнинг иккинчи ярмида янада авж олади. Таққослаш учун, 2017 йилнинг учунчи чорагида ромсиз смартфонлар атиги 10 фоиз эди.

ЎҚИНГ:Sharp энг ромсиз смартфон билан Европага юриш қилмоқчи

Шундай қилиб, яна икки йилдан кейин ҳозирда стандарт ҳисобланган томонлари 16:9 бўлган экранли смартфонларни топиш осон бўлмай қолади. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, янгича шаклга ўтиш  2019 йилда смартфонларга бўлган талабни кучайтириб юборади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!