Квадрокамерали энг арзон Samsung смартфони илк «жонли» видеода!

  •   DiMaX
  •  2140
  •  07.12.2019 16:30

Квадрокамерали энг арзон Samsung смартфони илк «жонли» видеода!

Жанубий Кореялик техногигантнинг бестселлер бўлиши кутилаётган Galaxy A51 смартфони 12 декабрда расман намойиш этилади. Куни кеча биз унинг биринчи расмий суратини эълон қилган эдик, энди эса боягина унинг илк «жонли» видеоси ҳам пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Galaxy A туркумидаги харидоргир моделларнинг давомчиси қандай бўлади?

Инсайдерлардан бири Twitter тармоғида эълон қилган 45 сониялик видеолавҳада Galaxy A51 бор бўйи билан намоён бўлган. Видеода йўл-йўлакай унинг тўрт модулли камерасидаги ҳар бир сенсор хусусиятларига изоҳ бериб кетилган. Шунингдек, постдаги матнда смартфоннинг бошқа жиҳатлари айтилган:

Шу пайтгача чиққан хабарларга кўра, Galaxy A51 модели Samsung’нинг тўртталик камерага эга энг арзон смартфони бўлади. Мазкур қурилма Exynos 9611 процессори, 4-6 ГБлик тезкор хотира, Galaxy S11 услубидаги дизайн ҳамда OLED-экранга интеграция қилинган дактилоскопга эга.

Умуман олганда, Samsung учта арзонлаштирилган смартфонини шу декабрь ойидаёқ чиқаряпти ва булар – Galaxy S10 Lite, Galaxy Note 10 Lite ҳамда Galaxy A51 моделларидир.

ЎҚИНГ: Қимматбаҳо смартфонлар ва 5G-моделлар бозорларида кимлар етакчи?