Квоталар тўлиқ тасдиқланди: йўналишларни энди ДТМ сайтида танлаш мумкин!

  •   DiMaX
  •  659
  •  05.07.2021 11:24

Квоталар тўлиқ тасдиқланди: йўналишларни энди ДТМ сайтида танлаш мумкин!

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Бу тўғрида Давлат тест маркази дея хабар берган, деб ёзмоқда Sof.uz нашри.

ЎҚИНГ: Абитуриентлар диққатига: онлайн рўйхатдан ўтинг!

Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг «Қабул-2021» бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

Aбитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Давлат тест маркази ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналлардаги фириблардан огоҳлантирди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!