Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Лаборатория синовлари — дисплей, аккумулятор автономлиги, аудио сифати

Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Лаборатория синовлари — дисплей, аккумулятор автономлиги, аудио сифати

Бўлимлар:
1. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Кириш

2. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Дизайн

3. Лаборатория синовлари — дисплей, аккумулятор автономлиги, аудио сифати

4. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Қадоқдан Android 10 ва One UI 2

5. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Камера борасидаги сезиларли ўзгаришлар

6.5 дюймли Infinity-O Super AMOLED

Galaxy A51'га 6.5 дюймли Super AMOLED дисплей ўрнатилган бўлиб, панель резолюцияси 1080х2400, форма фактори эса 20:9 га тенг. Панель Infinity-O ечимида ишланган, яъни селфи камера учун томчисимон эмас, балки айлана тирқиш очилган. A51 ва A71 компаниянинг флагман бўлмаган, бироқ Infinity-O дисплейли илк смартфонларидан бўлди.Экраннинг Мослашувчан ёруғлик ёқилгандаги максимум ёруғлиги 636 нитга тенглиги ўлчанган. Минимум ёруғлик даражаси бўлса 1.8 нит.Natural режими sRGB рангларини тўлиқ ҳолда кўрсатишга қаратилган; ранг фарқи ўртача 1.8 deltaE'ни ташкил қилади. Аммо 100% Яшилда эса оғиш даражаси 5.4 га тенг.

Samsung Galaxy A51 автономлиги

Galaxy A51, A сериясининг аксарият вакиллари ва А50 каби, 4 000 мА/соатли аккумуляторда ишлайди.

Wi-Fi орқали интернетдан фойдаланилганда қурилма қуввати 13 соат 30 дақиқага етади. Смартфоннинг тўлиқ қуввати билан 14:22 соат видео томоша қилиш мумкин. Қувват 22 соат қўнғироқ амакга ошириш имконини беради. Умумий олганда, Galaxy A51'нинг автономлик вақти 86 соатни ташкил қилади.Қадоқ таркибидаги адаптердан фойдаланиб, Galaxy A51'ни 2:14 соатда тўлиқ қувватлаш мумкин. Ярим соатда заряд миқдори 0% дан 35% га чиқади.

Аудио сифати

Эндиги навбат аудио жек орқали овоз сифатини текширишга келди. Samsung Galaxy A51 актив ташқи кучайтиргич билан жуда сифатли товуш ҳосил қила олди ва овоз баландлиги ҳам юқори даражада бўлди.

Қулоқчинда товуш баландлиги юқори ҳолида қолди, бироз қўшимча бузилишлар ҳамда озроқ стереофоник шовқин кузатилди. Барча ҳолатларни ҳисобга олганда, ўрта тоифадаги қурилма учун бу – аъло натижа.

Кейинги саҳифа: Қадоқдан Android 10 ва One UI 2

Хулоса

8балл

Умумий баҳо

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.