Лас-Вегас остида Илон Маск тоннели ишга тушди, унда Tesla тезлиги 185 км/соатга чиқди!

  •   DiMaX
  •  658
  •  29.05.2021 15:51

Лас-Вегас остида Илон Маск тоннели ишга тушди, унда Tesla тезлиги 185 км/соатга чиқди!

Хабарингиз бўлса керак, Илон Маск ҳозирга қадар 8 та компанияга асос солган. Улар қуйидагилардир: Zip2, PayPal, SpaceX, Tesla, Hyperloop, OpenAI, Neuralink ва The Boring Company.

ЎҚИНГ: Маймунни чиплаштириб видеоўйин ўргатган Маск энди одамларни чиплаштириш муддатини айтди

The Boring Company шу ҳафтада Лас-Вегас конференц-маркази (Las Vegas Convention Center) остида барпо этилган LVCC Loop тезкор тоннелини синаб кўра бошлади. Аниқроғи – унда фақат бир томонлама ҳаракатли, ҳар бири 1,2 километрлик иккита тоннел тест қилинмоқда. Интернетда унда ҳаракатланиб кўрган кишиларнинг кўплаб суратлари ва видеолавҳалари тарқалмоқда.

Тоннеллар ер юзасидан 10 метрча пастда қурилган, уларни синаш учун Tesla электромобилларидан фойдаланишяпти. Улар қаторида Model 3, Model X ҳамда Model Y русумли машиналар бор.

Юқоридаги лавҳада LVCC Loop тоннелдаги рекорд – 185 км/соатлик тезлик қайд этилган. Тоннелнинг расмий тақдимотида унда ҳаракатланиш тезлиги 240 км/соат қилиб белгиланади.

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳали чиқмаган Tesla Cybertruck салонини илк бор кўрсатди: экран, штурвал...

The Boring Company таъкидлашича, ушбу тоннеллар 45 дақиқалик саёҳатни атиги икки дақиқалик сафарга айлантиради. Компания улар орқали соатига 4400 нафар йўловчи ташишни йўлга қўймоқчи, аммо айримлар бир соатда 1200 кишигача ташиш мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Компания бутун шаҳар ости бўйлаб ўтувчи шунақа тоннеллар тизимини қуришни истайди. Уларнинг ўтказувчанлиги соатига 50 минг кишига етиши мумкин.

ЎҚИНГ: Илон Маск компанияси динозаврларни тирилтиришга тайёрлигини эълон қилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!